TGViewer
Andijon viloyati YHXB Axborot xizmati | Rasmiy kanal Andijon viloyati YHXB Axborot xizmati | Rasmiy kanal @andyhxb_pressa · 4.15K subscribers
Post #44039 488
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва киберхавфсизлик — доимий эътиборда!

Андижон вилояти ҳудудида Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида ҳаракат хавфсизлиги маданиятини ошириш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш борасида кенг қамровли профилактик-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар давомида ҳайдовчилар ва фуқароларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, белгиланган тезлик меъёрларини бузмаслик, пиёдаларга нисбатан ҳушёр ва эътиборли бўлиш юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Шунингдек, фуқаролар кибержиноятларнинг турли кўринишлари, интернет фирибгарларининг алдов усуллари, шахсий маълумотлар ва банк карталари хавфсизлигини таъминлаш чоралари ҳақида огоҳлантирилмоқда.

⚠️ Унутманг: йўлдаги бир лаҳзалик эътиборсизлик ҳаётга хавф солиши, интернетдаги биргина ишончсиз ҳаракат эса молиявий зарарга олиб келиши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
  • 👍 1
More from @andyhxb_pressa
  1. Oct 14, 2026Yo‘llardagi tartib — haydovchilar mas’uliyati va xavfsizligining muhim omili! Andijon shah…
  2. Oct 14, 2026ЙПХ ходимларининг билим ва кўникмалари оширилмоқда Йўл-патруль хизмати ходимларининг амали…
  3. Oct 14, 2026#Муносабат Ижтимоий тармоқларда тарқалган қоидабузарлик ҳолатлари акс этган мурожаатлар Ан…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →