Хавфсиз ҳаракат — ҳар бир иштирокчининг масъулияти!
«Жума — йўл ҳаракати тарғиботи куни» муносабати билан Хўжаобод тумани ҳудудида пиёдалар, велосипед, мопед ва скутер ҳайдовчилари иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар давомида йўл ҳаракати иштирокчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, белгиланган талабларни бузмаслик, йўлларда эҳтиёткор ва масъулиятли ҳаракатланиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, фуқароларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш, қоидабузарликларнинг олдини олиш ҳамда йўлларда хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Post #43890
211