Яндекс ўрнига муқобил хизматни танлаш қимматга тушди: рақобатчиларда нархларнинг бир неча баробар ошиши регулятор эътиборини тортди 🧐
Яндекс ишида узилишлар кузатилган пайтда бошқа агрегаторларда шошилинч вақтларда такси нархи бир неча баробар ошди. Нархларнинг кўтарилиши нафақат йўловчилар, балки Рақобат қўмитаси эътиборини ҳам тортди.
Қўмита нархлар қанчалик асосли оширилганини ва инсофсиз рақобат аломатлари мавжудлигини ўрганишни бошлади. Агрегаторларга нарх белгилаш алгоритмлари созламаларини қайта кўриб чиқиш ва нархларнинг сунъий равишда кескин ошиб кетишининг олдини олиш таклиф этилди.
Батафсил 👉 @ANDIJON
Post #38957
14.8K

- 😢 1